17.02.2025 08:25
7164
Постекоглу: «МЮ» захирасида ёш болалар ўтирди. Менинг дунёмга хуш келибсан, Аморим» 

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Анже Постекоглу АПЛ 25-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг рақиб таркибидаги муаммолар унга бегона эмаслигига киноя қилди. 

«Рубен Аморим футболчиларни ўз позициясида ўйната олмади ва ёш болаларни захирада сақлашига тўғри келди. Менинг дунёмга хуш келибсиз. Бу — фақат битта ўйин. Буни икки ой давомида бажаришга ҳаракат қилиб кўринг-чи. 

Аммо, менимча, бугун «Манчестер Юнайтед» яхши ўйнади», — деди «шпорлар» устози. 

Эслатиб ўтамиз, аввароқ «Тоттенҳэм» ҳам таркиб борасида жиддий муаммоларга дуч келганди ва ҳатто асосий жамоанинг 11 футболчиси сафдан чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар