17.02.2025 16:34
4914
Теглар
Осиё Кубоги U-20. Япония Сурия билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди, Жанубий Корея чоракфиналда

Хитойда ўтаётган Осиё Кубогида 2-тур якунланди. 

Д гуруҳида кутилмаганда Япония (4) Сурия (1) билан беллашувда қийинчиликка дуч келди ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Жанубий Корея (6) эса Таиландни (0) йирик ҳисобда енгиб, муддатидан аввал чоракфинал масаласини ҳал қилди. 

20 феврал кунги сўнгги турда Жанубий Корея Японияга қарши ўйнаса, Сурия Таиланд билан тўқнаш келади. 

Осиё Кубоги U-20. 2-тур. 17 феврал
Д гуруҳи
Сурия — Япония 2:2

Голлар: Ал Мустафо (11), Сўфи (33) — Озеки (24), Такаока (85).

Таиланд — Жанубий Корея 1:4
Голлар: Бурапҳа (23) — Ён Ду Йонг (32), Ким Тае Вон (59, 86), Парк Сеунг Со (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар