17.02.2025 23:23
2748
Теглар
«Мухлисларимиз бор экан, қаерда ўйнашимиз аҳамиятсиз» — Морейра «Ас Садд» устидан қозонилган ғалабадан сўнг

Элит Осиё чемпионлар лигаси 8-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Ас Садд» ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун чиройли ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Биринчи бўлимни назорат қилдик. Аввал ҳам айтганимдек, ўйинчиларимиз ҳамма вазифани бажарса, барчаси яхши бўлади.

Футболчиларни ўзим танладим. Ҳар бир ўйинчи ўз ўрни учун курашиши керак.

Майдонда ўйнаш қийин эди. Қолаверса, ҳаво совуқ. Бизда ҳали чемпионат бошланмаган ва  жисмоний жиҳатдан юқори даражада эмасдик. Тўп билан кўпроқ ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

Майдон ҳолати? Украинада ҳам 3 йил ишлаганман. Турли майдонларда ўйнаганмиз. Энг муҳими — яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Бугун кўплаб мухлислар стадионга келиб, қўллаб-қувватлашди. Улар бор экан, «Пахтакор» ўйнаш учун жой танламайди», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Дубл қайд этиб, «шерлар»га ғалаба келтирган Брайан Риаскос ҳам ўз фикрлари билан бўлишди. 

«Мураббийимиз айтганидек, ўйин бошиданоқ яхши ҳаракат қилдик. Ҳафта давомидаги кучли машғулотларимиз самара берди. Гол урганимдан хурсандман. Ҳаммага раҳмат», — деди колумбиялик ҳужумчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар