«Ливерпул» ван Дейк ўрнига кимни кўзлаётгани маълум
«Ливерпул» «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухога қизиқмоқда, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, Англия клуби уругвайлик 25 ёшли футболчини шартномаси тугаётган Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида кўрмоқда.
«Барселона» 60 млн евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Бу мавсумда Араухо барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар