18.02.2025 02:55
5370
Теглар
Ла Лига. «Барселона» «Райо Валекано»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 24-турини якунлаб берган баҳсда «Барселона» ўз майдонида «Райо Валекано»ни қабул қилиб, Левандовскининг пеналтидан урган голи эвазига ғалаба қозонди. 

Каталония клуби очколарини 51 тага етказиб, «Реал» билан тенглашди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринга кўтарилди. «Райо» 35 очко билан 6-поғонада қолди. 

Ла Лига. 24-тур

Барселона — Райо Валекано 1:0

17 феврал, «Монжуик»

Гол: Левандовски (28, пеналти). 

Барселона – Шесни, Балде, Мартинес, Кубарси (Эрик Гарсия, 81), Форт (Кунде, 66), Педри, де Йонг (Касадо, 88), Рафиня, Гави (Олмо, 66), Ямал, Левандовски (Ферран Торрес, 81).

Райо Валекано – Баталя, Чаваррия, Мумин, Лежен, Рациу, Сисс (Оскар Валентин, 74), Диас (Гумбау, 61), Гарсия (Гвардиола, 87), Паласон (Трехо, 74), Де Фрутос, Нтека (Эмбарба, 61).

Огоҳлантиришлар: Сисс (27), Рациу (41), Гави (45+2), Эмбарба (87), Торрес (90+5). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар