Гвардиола «Сити»нинг 3 асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг 3 нафар асосий ўйинчиси билан хайрлашишга қарор қилди, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис клубда қайта қуриш амалга оширмоқчи. Бернарду Силва, Кевин де Бюйне ва Илкай Гундўғаннинг кетиши жараённинг тезлашишига ёрдам беради.
Ҳатто Фил Фоденнинг келажаги сўроқ остида: унга «Реал» ва «Бавария» қизиқмоқда. 150 миллион евролик таклиф инглиз клубини ўз тарбияланувчиси билан хайрлашишга мажбур қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Гвардиола «Манчестер Сити» билан шартномасини узайтирганди. «Шаҳарликлар» бу мавсумда Премер-лигада 4-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Ливерпул»дан 16 очкога ортда қолмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар