17.02.2025 17:18
7452
Теглар
«Фарзандларингни йўқотишдан қўрқ». «Осасуна» — «Реал» ўйини ҳакамига таҳдидлар бўлмоқда

Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Осасуна» — «Реал» (1:1) баҳсини бошқарган ҳакам ижтимоий тармоқларда таҳдидларга учради. 

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 40-дақиқасида Хосе Мунуэра Монтеро мадридликлар яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмга қизил карточка кўрсатган, иккинчи бўлимда эса Памплона клуби фойдасига пеналти белгилаганди. 

Баҳсдан сўнг ҳакам ижтимоий тармоқда ҳақоратларга дуч келди. Хусусан, унга шундай изоҳлар ёзилди: «Кейинги сафар «Бернабеу»га келганда, унга нафас олишига йўл қўйманг», «Сени ўлдираман», «Фарзандларингни йўқотишдан қўрқ», «Сени кўчада кўрсак, чўлоққа айлантирамиз». 

Шундан сўнг Монтеро инстаграмда шарҳларни ёпишга мажбур бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар