Элит ОЧЛ 8-турида «Персеполис» муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Роналдусиз «Ан Наср»ни (17, 3-ўрин) қабул қилиб, голсиз дуранг қайд этди.
Натижада Теҳрон клуби (7) жадвалда 8-ўринга кўтарилди ва тўплар нисбатига кўра 7-поғонадаги «Пахтакор»дан (7) ўтолмади.
Дуранг Ўзбекистон жамоасини плей-оффга яқинлаштирди. Энди «шерлар»га икки ўйиндан бирида қулай натижа қайд этилса, кифоя: Яъни «Ал Ғарафа» (7) «Ал Аҳли»га (19) ютқазиши керак ёки эртага, 18 феврал куни «Истиқлол» (6) «Ар Райян»ни (8) мағлуб этолмаслиги керак.
Элит ОЧЛ. 8-тур
Персеполис — Ан Наср 0:0
17 феврал. «Озоди»
Персеполис – Гендуз, Муҳаммади, Пуралиганжи, Канони, Ал Амлуд, Ходабанделу, Риги (Mеҳри, 61), Рафиеи, Аҳмадзода (Алипур, 60), Алишоҳ (Салмони, 73), Дурсун (Аликасир, 82).
Ан Наср – Ан Нажар, Қашиш (Алн Нажи, 65), Симакан, Ал Фатил, Бушал (Лапорт, 71), Брозович (Ал Ҳасан, 65), Ас Сулайҳим, Ғариб, Яҳё (Ҳазази, 84), Анжело, Маран.
Огоҳлантиришлар: Канони (45+2), Дурсун (48), Meҳри (72), Ас Сулайҳим (90+4).