«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема «Ан Наср» форварди Криштиану Роналдудан фарқли равишда асосий мақсади мунтазам гол уриш эмаслигини айтди.
«Мен фақат гол уриш учун ўйнайдиган йигит эмасман. Бу ерда Криштиану билан рақобатлашиш яхши, аммо мен учун ўйинларни ютиш жуда муҳимдир. Агар жамоага ёрдам берадиган голлар урсам, албатта, хурсанд бўламан.
Мен гол уришни яхши кўраман ва ассистлар ҳам бераман. Жамоага ёрдам беришни яхши кўраман. Жамоа — мен учун энг муҳими», —деди франциялик футболчи Саудия пролигаси расмий сайтига берган интервюсида.
Маълумот учун, бу мавсумда Саудия чемпионатида Бенземанинг жамоаси (52) пешқадам бўлиб турибди, Роналду ўйнайдиган «Ан Наср» (44) 3-поғонада. Тўпурарлар пойгасида эса португалиялик юлдуз (16) «Реал»даги собиқ жамоадошини бир голга ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда.