17.02.2025 10:42
2236
Аморим: «Ҳамжиҳат бўлиб, оғир мавсумни якунлаб қўйишимиз керак. Мени истеъфо эмас, жадвалдаги ўрнимиз ташвишлантиряпти»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 25-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Фарқ — рақиб гол урди, биз эса йўқ. Яхши имкониятлар ва қарши ҳужумлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. 

Майдондаги йигитлар билан гол уришимизни ҳис қилдим, шу сабаб ёшларни майдонга туширмадим. Чунки АПЛ — энг қийин лига. Ёшларга эҳтиёт бўлишимиз керак, аммо улар албатта ўйнашади. 

Кейинги ўйинларга айрим футболчилар қайтишади. Ҳамжиҳат бўлишимиз, оғир мавсумни якунлаб қўйишимиз ва янги мавсумни бўш варaқ билан бошлашимиз керак. Мени истеъфо эмас, кўпроқ жадвалдаги ўрнимиз (15-поғона) ташвишлантиради. 

Биз узоқ вақтдан сўнг бўш ҳафтага эга бўлдик ва ўз принципларимиз устида ишладик, аммо ҳар куни ўйинчиларни йўқотдик ва бу ўйинга ёндашувга таъсир қилди.

Биз Зиркзе орқали Диалло билан бўлгани каби ўйнай олмаймиз. Баъзан мен комбинациялар пайтида Бруну тўпга эга бўлишини хоҳлайман, чунки у ўйинни яхши бошқаради, лекин шу билан бирга унинг прессинг қилишини ҳам истайман. Бу жуда қийин.

Агар сиз доимий равишда ўзгаришлар киритсангиз, бу қийинлашади. «Тоттенҳэм»га қарши 4-4-2 схемасида ўйнаш қийин. «Шпорлар» бутун майдон бўйлаб очиқ футбол ўйнашади. Мен, шунингдек, йигитларни ҳар ҳафта муҳокама қилаётганингизни кўраман. Менда кўплаб муаммолар, жуда қийин иш бор. Аммо ўз ишончимни ушлаб тураман», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар