17.02.2025 04:05
2485
Теглар
Ла Лига. «Бетис» «Реал Сосиедад»ни йирик ҳисобда енгди, Антони яна энг яхши футболчи бўлди

Испания чемпионатининг 24-турида «Бетис» ўз майдонида «Реал Сосиедад» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Антони ҳисобни очган бўлса, Рока дублга эришди. 

Эътиборлиси, «МЮ»дан ижарага олинган бразилиялик вингер голдан ташқари, ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди, пеналти ишлади ва Ла Лигадаги 3-ўйинида ҳам энг яхши футболчи деб топилди.

«Бетис» очколарини 32 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. «Сосиедад» 31 очко билан 11-поғонага тушди. 

Ла Лига. 24-тур

Бетис — Реал Сосиедад 3:0

16 феврал, «Бенито Вилямарин»

Голлар: Антони (51), Рока (64, 69). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Ло Челсо (33).

Бетис – Адриан, Родригес, Лоренте, Бартра, Ортис (Руибал, 75), Кардозо, Ло Челсо (Рока, 46), Родригес (Чими Авила, 74), Иско (Роке, 82), Антони, Эрнандес (Бакамбу, 73).

Реал Сосиедад – Ремиро, Муньос (Хави Лопес, 46), Агерд, Субелдия, Арамбуру (Мартин, 59), Серхио Гомес, Сучич (Захарян, 76), Субименди, Беккер, Ойарсабал (Марин, 59), Мендес (Элустондо, 25).

Огоҳлантиришлар: Арамбуру (6), Муньос (31).

Четлатиш: Субелдия (20), Беккер (75).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар