16.02.2025 14:11
3862
Теглар
Гвардиола: «Ҳоланд йиқилганида, ҳамма қўрқиб кетди. Шифокор менга ҳеч қандай ёмон хабар айтмади»

Пеп Гвардиола Эрлинг Ҳоланднинг «Реал» билан ўйнашига ишонади. 

Ҳужумчи Премер-лиганинг 25-туридаги «Нюкасл» (4:0) билан ўйинда ноқулай йиқилиб, тиззасида оғриқ сезди ва алмаштирилди. 

«У йиқилганида ҳамма қўрқиб кетди. Аммо у майдонни табассум билан тарк этди ва шифокор менга ҳеч қандай ёмон нарса айтмади. Шунинг учун Эрлингда ҳаммаси яхши, деб умид қиламан.

Мен шифокор билан гаплашмадим. Эҳтимол, ҳаммаси кўринганидек ёмон эмас», — дея «Манчестер Сити» бош мураббийининг сўзларини келтиради ESPN. 

«Сити» 19 феврал куни Мадридда «Реал»га қарши ЕЧЛ ўтиш босқичи доирасида жавоб баҳсини ўтказади. Манчестердаги ўйинда испанияликлар 3:2 ҳисобида устун келган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар