16.02.2025 16:31
5671
Теглар
Гвардиола: «Биз ўтмиши буюк бошқа жамоалар каби пастлаб кетганимиз йўқ»

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг бу мавсумдаги ҳолатига салбий муносабат билдирмасликка чақирди. 

«Биз 3-4 ўйинчини ўз сафимизга қўшиб олдик ва улар тезда мослашишлари керак, чунки бизда тайёргарлик кўриш учун вақт йўқ. Улар ҳали ҳам кўп нарсаларни ўрганишлари керак. 

Вазиятни енгиб ўтишимиз ва худди шундай руҳда давом этишимиз керак. Биз мавсумни иложи борича яхшироқ тугатишимиз керак — келажагимиз учун. 

Мен таслим бўлмайман, ишлашни давом эттираман. Бу жуда қийин, чунки кўп ўйинчилар ва мен биринчи марта шундай вазиятдамиз, аммо уни қабул қилишимиз керак. Биз эришган ютуқлар ғайритабиий эди, буни тушуняпсизми?

Эҳтимол, биз мавсумни 14 ёки 15-ўринларда тугатамиз, аммо ҳозир 4-поғонадамиз. Биз ўтмишда муваффақиятга эришган бошқа жамоалар каби пастлаганимиз йўқ. Бизда ижобий жиҳатлар бор ва ривожланиб, пойдевор қуришимиз керак», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради City Xtra.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар