16.02.2025 09:38
12978
Теглар
Эдерсон: «Ҳусанов учун хурсандман. У ғалабада ёрдам берди. У бизни тинглаяпти, тил ўрганяпти»

«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон АПЛ 25-туридан ўрин олган «Нюкасл»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг янги жамоадошлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 

«Жамоада янги қиёфаларни кўриш яхши. Мармуш, Нико ва Ҳусанов — уларнинг барчаси яхши ўйнашди ва бизга ёрдам беришди.

Айниқса, Ҳусанов учун хурсандман. У ёш бўлиши ва инглиз тилини билмаслигига қарамай, яхши ўйнади. Абдуқодир билан гаплашиш қийин, аммо у ҳаракат қиляпти, инглиз тили дарсларини оляпти, бизни тинглаяпти. Мен у учун чиндан хурсандман», — дея бразилиялик посбонниннг сўзларини келтиради City Xtra.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар