Эдерсон АПЛ тарихида дарвозабонлар ўртасида энг яхши ассистентга айланди
Эдерсон Англия чемпионати рекордини ўрнатди.
«Манчестер Сити» дарвозабони 25-турдан ўрин олган «Нюкасл»га (4:0) қарши ўйиннинг 19-дақиқасида Омар Мармушнинг голига узатма берди.
Бразилиялик посбоннинг ушбу мавсумдаги ассистлари 3 тага, аввалги мавсумларни ҳам қўшса 6 тага етди.
Бунгача Эдерсон рекордни АПЛда 5 та голга ассистентлик қилган Пол Робинсон билан бўлишиб турганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар