«Челси» Кунде учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр
«Челси» «Барселона» ҳимоячиси Жюл Кундега қизиқмоқда. Бироқ француз «Барселона»да қолишни истайди.
Diario Sport хабарига кўра, лондонликлар 26 ёшли футболчи учун Каталония клубига 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Унга шунингдек, Саудия Пролигаси вакиллари ҳам қизиқиш билдирган.
«Барса» эса Кунде бўйича таклифларни қабул қилмоқчи эмас. Футблчининг ўзида ҳам жамоани тарк этишга мойиллик йўқ.
Кунде бу мавсум Ла Лигада 23 ўйинда ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар