16.02.2025 12:24
4804
Теглар
«Бундай ҳолатлар Испаниядаги ҳакамлик даражасини шубҳа остига қўяди» — Беллингҳэм ҳакамни ҳақорат қилмаганини таъкидлади

Жуд Беллингҳэм Испаниядаги ҳакамлик даражасини шубҳа остига олди. 

Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Осасуна» — «Реал» (1:1) ўйинида бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро англиялик яримҳимоячига уни ҳақоратлади деб топиб, тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатди. 

Хабар қилинишича, Беллингҳэм «Мен сиз билан ҳурмат билан гаплашяпман. Жин урсин», — деган. 

«Баҳс натижасини ўзгартира олмаймиз, лекин видеоёзувларни томоша қилишганидан сўнг менинг гапларим протоколда ёзилганига тўғри келмаслигини билишади. 

Ҳа, баланд оҳангда гапирганим нотўғри, лекин уни ҳақорат қилмадим. Мен майдондаги вазиятларга муносабат билдирдим. Ҳатто охирги гапимни ҳакамга қарамасдан, ўзимга айтдим. 

Сиз футболчилар майдонда эканлигини ва ҳиссиётлар кўп бўлишини тушунишингиз керак. Майдонда ҳис-туйғулар устингиздан ҳукмронлик қилиши мумкин, аммо баъзида бу салбий натижага олиб келади. 

Бундай воқеалар Испаниядаги ҳакамлик даражасини шубҳа остига қўяди», — деди Беллингҳэм.

Испан нашрлари ёзишича, «Реал» яримҳимоячиси 2 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар