Роналдо фаолиятидаги энг яхши ва ёмон жамоадошларини айтди
«Реал», «Барселона» ва «Интер» клубларининг бразилиялик собиқ ҳужумчиси фаолиятидаги энг яхши ва ёмон жамоадошларини айтди.
«Энг ёмон жамоадошим Томас Гравесен бўлган. У ажойиб йигит, яхши одам эди. Аммо футбол томонлама жуда ёмон эди. У қўпол ўйнарди ва оёққа қаттиқ тепарди.
Энг яхши жамоадошларим эса миллий жамоада — Роналдинио Гаучо, клублар миқёсида — Зидан. Зизу бошқача бўлган, унда юқори даража бор эди, техникаси қойилмақом эди ва финтларни осонгина бажарарди», — дея Роналдонинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар