15.02.2025 12:35
1000
Теглар
Мареска 0:3дан сўнг: «Бу — менинг қўл остимдаги «Челси»нинг энг ёмон ўйини»

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 25-туридан ўрин олган «Брайтон» (0:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Бу натижа барчани хафа қилади. Албатта, бу ерга келган мухлислар учун жуда афсусдамиз. Мавсумнинг бу қисмида бугунгидан анча яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. 

Ўйинни бошқариш ва тўпни сақлаш томонлама биз ортда қолдик. Аммо мен ўйиндан олдин айтгандим: агар таҳдид бўлса, бошқа ечимларни қидиришингиз керак. Гап фақат вазиятлар ҳақида эмас. 

Яхшироқ қилишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Бизда ҳали ҳам кўп ўйинлар бор ва ҳамон яхши ҳолатдамиз. Осонгина тўп ўтказиб юборамиз ва гол уролмаймиз, деган ҳиссиёт бор. Голгача рақибда вазиятлар йўқ эди. 

Мухлислардан узр сўрайман. Бу бизнинг ўйин эмас. Бирга бўлишимиз керак.

Мен ҳар доим босимни ҳис қиламан. Бугун менинг қўл остимдаги энг ёмон ўйин бўлди. Аммо ҳали ҳам 4-ўриндамиз ва еврокубоклар учун курашдамиз», —дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар