16.02.2025 00:33
3579
Теглар
Ла Лига. 7-дақиқадаёқ камчиликда қолган «Атлетико» «Селта» билан дуранг ўйнади

Испания чемпионатининг 24-тури жадвал етакчилари учун омадсиз ўтмоқда. 

2-ўриндаги «Атлетико» (50) ўз майдонида «Селта»ни (29, 12-ўрин) қабул қилиб, 7-дақиқадаёқ камчиликда қолди ва иккинчи бўлимда сўнгида мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Шу тариқа Симеоне жамоаси пешқадам «Реал»нинг (51) дурангидан фойдалана олмади ва ўз ўрнида қолди. 

Агар 17 феврал куни «Барселона» (48) «Райо Валекано»ни (35, 6-ўрин) мағлуб эта олса, 1-ўринга кўтарилади.

Ла Лига. 24-тур

Атлетико — Селта 1:1

15 феврал, «Метрополитано»

Голлар: Сёрлот (82) — Аспас (69, пеналти).

Атлетико – Облак, Галан (Рейнилду, 59), Ле Норман, Хименес, Лоренте, Лино (Коке, 10), Барриос, Де Паул (Корреа, 78), Симеоне (Галлаҳер, 78), Алварес, Гризманн (Сёрлот, 78).

Селта – Гуаита, Домингес (Мингеса, 37), Старфелт, Хави Родригес (Иглесиас, 46), Алонсо, Сотело, Белтран (Лосада, 46), Каррейра, Сведберг (Мориба, 72), Фер Лопес (Аспас, 62), Дуран.

Огоҳлантиришлар: Домингес (31), Дуран (47), Де Паул (65), Хименес (67), Ле Норман (67), Алонсо (72), Лосада (80), Иглесиас (90+3).

Четлатиш: Барриос (7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар