15.02.2025 19:26
2050
Теглар
АПЛ. Меринонинг дубли «Арсенал»га «Лестер» устидан ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 25-турида «Арсенал» сафарда «Лестер» билан баҳс юритиб, оғир ўйинда захирадан тушган Меринонинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Артета жамоаси очколарини 53 тага етказиб, 2-ўринни мустаҳкамлади ва пешқадам «Ливерпул»дан 4 очкога ортда бормоқда. Ван Нистелрой шогирдлари 17 очко билан 18-поғонада қолди. 

АПЛ. 25-тур

Лестер — Арсенал 0:2

15 феврал, «Кинг Пауэр»

Голлар: Мерино (81, 87).

Лестер – Ҳермансен, Кристиансен, Околи, Фас, Жастин (Кулибали, 43), Сумаре, Ндиди (Дака, 85), Айю (Мавидиди, 75), Ал Ҳаннус, Декордова-Рид (Буонанотте, 85), Варди.

Арсенал – Райя, Габриэл, Салиба, Люис-Скелли (Калафиори, 76), Тимбер, Райс, Парти (Жоржинио, 76), Эдегор, Стерлинг (Мерино, 69), Нванери, Троссар (Тирни, 89).

Огоҳлантиришлар: Ал Ҳаннус (46), Айю (57), Жоржинио (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар