15.02.2025 22:57
1506
Теглар
Амад Диалло мавсум охиригача сафдан чиқди

Амад Диалло жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

«Манчестер Юнайтед»нинг 22 ёшли вингери машғулотларда тўпиғидан жиддий жароҳат олди. 

Фабрицио Романо хабарига кўра, ивуарлик ўйинчининг тикланиши 3 ой давом этади. 

Шунингдек, «Тоттенҳэм» билан ўйин олдидан ўтказилган машғулотларда яна 3 футболчи жароҳат олган — Кобби Майну, Мануэл Угарте ва Тоби Коллиер. Шу сабаб марказий яримҳимояни тўлдириш учун «МЮ»нинг U-21 жамоасидан 19 ёшли Жек Мурҳаус таркибга жалб этилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар