Салоҳ АПЛда Ширер, Анри ҳамда ван Перси қайд этган ўзига хос натижани такрорлади
«Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Алан Ширер, Терри Анри ва Роберт ван Перси қайд этган натижани такрорлади.
Мисрлик ҳужумчи АПЛдаги сўнгги 100 ўйинида гол+ассист бўйича 100 очко тўплади — 62 гол ва 38 ассист. Бунгача кетма-кет 100 ўйинда 100 очко тўплашни фақат Анри, ван Перси ва Ширер уддалаганди.
Салоҳ «Ливерпул»да 2017 йил ёзидан бери ўйнаяпти. У «қизиллар» билан Премер-лига, Чемпионлар Лигаси, Лига Кубоги, Англия Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Бу мавсумда Салоҳ клублар миқёсида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 19 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар