14.02.2025 18:59
2745
Теглар
Расман: Аканжи 8-10 ҳафтага сафдан чиқди. Ҳимоячи операция қилинади

Мануэл Аканжи жароҳат туфайли 8-10 ҳафтани ўтказиб юборади.

Бу ҳақда «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди. 

«Шаҳарликлар» марказий ҳимоячиси «Реал»га қарши Чемпионлар Лигасининг ўтиш босқичи биринчи ўйинида (2:3) танаффусда алмаштирилганди. 

Швейцариялик 29 ёшли футболчи операция қилинади. 

Бу мавсумда Аканжи АПЛда 20 та ўйин ўтказди ва ҳар бирида ўртача 85 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар