14.02.2025 14:55
15917
Теглар
ОФК Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинлари вақти ҳамда жойини маълум қилди

ОФК Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қирғизистон ва Эронга қарши баҳслари вақти ҳамда ўйин жойларини маълум қилди. 

ЎФА Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида 21 март кунги Қирғизистон билан ўйин вақтини 21:15га кўчириш борасида сўров юборганди, ОФК эса беллашувни Тошкент вақти билан 21:00га белгилади. 

Шунингдек, 25 март куни Эронга қарши сафар баҳси Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтказиладиган ва беллашув 21:00да бошланадиган бўлди. Бунгача форслар сиёсий сабаблар туфайли уй ўйинларини БААда ўтказишаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар