14.02.2025 09:02
1388
Теглар
«Ницца» 41 ёшли Данте билан шартномани узайтирди

«Ницца» Данте билан келишувни узайтирди.

41 ёшли ҳимоячи билан 2025/26 йилги мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома тузилди. Бу жамоа сардори учун Франция клубидаги 10-мавсум бўлади. 

Сўнгги турда «Ланс»га қарши баҳсдан (2:0) сўнг бразилиялик футболчининг «Ницца»даги ўйинлари сони 300 тага етди ва у клуб тарихида энг кўп майдонга тушган 10 футболчи қаторига кирди. 

Данте ўша ўйинда мухлислар кўз ўнгида шартномани узайтиришини шахсан эълон қилганди.

Бу мавсумда ҳимоячи Лига 1да 15 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар