14.02.2025 18:25
975
Теглар
Кубарси: «Барса» футболчиси бўлиш — ўзига хос туйғу, уни сўз билан таърифлаб бўлмайди»

«Барселона» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган ҳимоячи Пау Кубарси каталонияликлар билан кўпроқ соврин ютиш учун борини беришини айтди.

«Менга ҳамма нарса берган клуб билан шартномани янгилаганимдан жуда хурсандман.

«Барселона» ўйинчиси бўлиш — ўзига хос туйғу, уни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Биз барча ўйинлар ва ютишимиз мумкин бўлган совринлар ҳақида ўйлашимиз керак. Бунинг учун боримизни берамиз», — дейди испаниялик 18 ёшли футболчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар