14.02.2025 11:46
6624
Теглар
Ди Мария: «Месси — энг зўри. Роналду шунчаки ўзи учун омадсиз даврда туғилган»

Анхел Ди Мария Лионел Мессини Криштиану Роналдудан яхшироқ деб ҳисоблаши сабабини тушунтирди.

«Роналду ўзини тарихдаги энг яхши футболчи эканлигини айтди? Мен у билан 4 йил давомида «Реал»да ўйнаганман. У ҳар доим шундай эди, доим шундай баёнотлар берарди, доим энг яхши бўлишга ҳаракат қилди. Аммо у шунчаки нотўғри вақтда — ўзи учун омадсиз даврда туғилган, чунки сеҳрли таёқчаси бўлган бошқа футболчи бор.

Рақамлар ҳақиқатни акс эттиради. 8 та «Олтин тўп» 5 тадан кўпроқ. Жуда катта фарқ бор. Жаҳон чемпиони бўлиш, Америка Кубогининг икки карра ғолибига айланиш яна бир катта фарқдир. Кўп фарқлар мавжуд.

Ҳамма айтади: «Ҳа, Мессининг майдонда нима қилиши тушунарли». Хўш, унда олдига боринг ва тўпни олиб қўйинг-чи. У 40 ёшга яқинлашмоқда ва ҳали ҳам тики-така ўйнайди.

Криштиану доим шундай баёнотлар беради. Аммо мен учун Лео — дунёдаги ва тарихдаги энг яхшиси, шубҳасиз», — деди «Бенфика»нинг аргентиналик яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар