14.02.2025 20:24
3477
Теглар
«Барса» Неймар трансферини кўриб чиқмаяпти. Футболчи «Интер Майами»га ўтиши мумкин

Неймар фаолиятини Лионел Месси тўп тепаётган «Интер Майами»да давом эттириши мумкин.

Аввалроқ бразилиялик ҳужумчи «Сантос»дан сўнг «Барселона»га қайтишни орзу қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аммо Каталония клуби 2013-2017 йиллар оралиғида жамоада ўйнаган Неймарни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

El Chiringuito журналисти Хосе Алваресга кўра, 33 ёшли ҳужумчи аллақачон Майами клуби сафида бўлиши мумкин эди, аммо бюрократик муаммолар сабаб келишув амалга ошмади ва у «Сантос»га қайтди. Бироқ Неймарнинг келаси мавумда МЛСга ўтиши долзарблигича қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар