Антонио Рюдигер «Манчестер Сити» билан жавоб ўйинигача тикланиши мумкин.
«Реал» ҳимоячиси 1 феврал куни «Эспанёл» (0:1) билан баҳсда жароҳат олган ва германиялик футболчининг тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юбориши, «шаҳарликлар»га қарши ўйнамаслиги хабар қилинганди.
ASʼнинг хабарига кўра, Рюдигернинг ҳолати «Манчестер Сити» билан жавоб баҳсида асосий таркибда майдонга тушиш имконини беради. Уни қайтариш қарори «Реал» шифокорлари ва мураббийлар штаби тавсиясига кўра амалга оширилади.
Сонидан жароҳат олиб сафдан чиққан Давид Алабанинг бўлажак ўйинда иштирок этиши эса деярли имконсиз, клуб тизза жароҳати сабаб бир йилдан кўпроқ ўйнамаган австриялик ҳимоячи борасида таваккал қилмоқчи эмас.
«Реал» ЕЧЛ 1/8 финалига ўтиш босқичи доирасида 19 феврал куни «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Англиядаги ўйинда Мадрид клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.