Салоҳ АПЛда Коулнинг 31 йиллик рекордини янгилади
Муҳаммад Салоҳ Англия Премер-лигасида сафар ўйинларидаги самарали ҳаракатлар бўйича рекорд ўрнатди.
«Ливерпул» вингери «Эвертон» (2:2) билан ўйинда гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
АПЛнинг ушбу мавсумда мисрлик футболчининг меҳмондаги очколари 23 тага етди — 14 гол, 9 ассист.
Натижада Салоҳ бир мавсумда сафар ўйинларидаги сермаҳсуллик бўйича 1993/94 йилги мавсумда Энди Коул томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда «Нюкасл»да ўйнаган англиялик собиқ ҳужумчи меҳмондаги баҳсларда гол+ассист тизимида 21 очко жамғарганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар