Криштиану Роналду 2024 йилнинг энг кўп даромад олган спортчиси деб эълон қилинди.
Sportico ҳисоботига кўра, «Ан-Наср» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Sportico портали рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Роналдунинг ўтган йилдаги даромади 260 миллион долларга баҳоланган.
Иккинчи ўринни баскетболчи Стефен Карри, учинчи ўринни боксчи Тайсон Фюри эгаллади. Лионел Месси эса 4-ўринни банд этиб турибди.
Қайд этиш жоиз, топ-100 рейтингидан бирорта аёл спортчи ўрин олмаган. 2024 йилнинг энг кўп даромад олувчи аёл спортчиси америкалик теннисчи Коко Гауфф бўлиб, унинг даромади 30,4 миллион долларга баҳоланган.
Топ-10 рейтинг:
1. Криштиану Роналду (футбол) — 260 миллион доллар
2. Стефен Карри (баскетбол) – 153,8 млн
3. Тайсон Фьюри (бокс) – 147 млн
4. Лионел Месси (футбол) – 135 млн
5. Леброн Жеймс (баскетбол) – 133,2 млн
6. Неймар (футбол) – 133 млн
7. Александр Усик (бокс) – 122 млн
8. Карим Бензема (футбол) – 116 млн
9. Килиан Мбаппе (футбол) – 110 млн
10. Жон Рам (голф) – 105,8 млн.