«ПСЖ» Доннарумма ўрнига икки дарвозабон номзодини кўриб чиқмоқда
«ПСЖ» мавсум якунида италиялик дарвозабон Жанлуижжи Доннарумма билан хайрлашади.
GFFN хабарига кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике италиялик посбоннинг ҳаракатларидан қониқмаяпти. Клуб ҳозирдан «Милан» дарвозабони Майк Менян номзодини кўриб чиқмоқда. У Доннарумманинг ўрнини эгаллаши мумкин.
L’Équipe хабарига кўра, «ПСЖ» «Лилл» дарвозабони Люк Шевальега ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Меняннинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2026 йилда тугайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар