Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида амалдаги чемпион Ўзбекистон ҳам ўз юришини бошлади.
Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоа 1-турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди. Баҳс тақдирини Муҳаммадали Ўринбоевнинг ягона голи ҳал қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эрон ва Индонезия ўзаро тўқнаш келади.
Ўзбекистон 2-турни 16 феврал куни Индонезияга қарши ўтказади.
Осиё Кубоги U-20. 1-тур. 13 феврал
С гуруҳи
Ўзбекистон — Яман 1:0
Гол: Муҳаммадали Ўринбоев (26).
Ўзбекистон — Муҳаммадюсуф Собиров, Азизбек Тўлқинбеков, Ғиёс Ризақулов, Дилшод Абдуллаев, Наримон Аҳмаджонов, Муҳаммадали Ўринбоев (Саидумар Саиднуруллаев, 84), Равшан Хайруллаев, Оллоберган Каримов (Рустам Фомин, 78), Асилбек Жумаев, Далер Тухсанов (Лазизбек Мирзаев, 64), Абдуғофур Ҳайдаров (Амирбек Саидов, 78).
Яман — Мокреф, Аш Шабан, Ал Ҳаж, Ал Қашми, Ас Салами, Муқбил, Ат Турайқи, Радман (Ал Авами, 62), Қосим, Абдулнаби (Ал Ҳатери, 77), Масном (Ал Бурнави, 77).
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев (47), Муқбил (61), Мирзаев (87).