13.02.2025 15:13
4863
Теглар
Манба: Та «Бавария» таклиф қилаётган юқори маошга қарамай, «Барса»га ўтишга қарор қилди

Жонатан Та «Барселона»га ўтишни афзал кўрмоқда. 

29 ёшли ҳимоячининг «Байер» билан шартномаси 2025 йил ёзида тугайди. Mundo Deportivo маълумотларига кўра, «Бавария»нинг молиявий жиҳатдан юқори даромадли таклифига қарамай, футболчи «Барселона»га ўтишга қарор қилди. 

Ҳимоячига яқин манбалар маълум қилишича, Та болалигидан «Барселона»га мухлислик қилади. Тез орада якуний музокаралар ўтказилади.

Келишув амалга ошиши учун «Барселона» ёзда марказий ҳимоячилардан бири билан хайрлашиши керак ва бу катта эҳтимол билан Андреас Кристенсен бўлади. Шунингдек, клуб ёзги трансферлар ойнасидаги молиявий имкониятлари тўғрисида аниқ маълумотлар олиши керак. 

Та ва Каталония клуби ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланиши режалаштирилган. 

Бу мавсумда ҳимоячи Бундеслигада 20 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар