Роберт Левандовски «Барселона»да Ҳанси Флик ва Хавининг ишини таққослади.
— Ёзда «Барселона» бош мураббийи бўлишдан олдин, Ҳанси сиз билан гаплашдими? Ёки бу ҳақда клуб расман эълон қилганидан кейингина билдингизми?
— Мен у билан «Барселона» бош мураббийи деб эълон қилингач, гаплашдим. Қарор қабул қилинмагунча, биз гаплашмадик.
— У чиндан ҳам Хавидан тубдан фарқ қиладими?
— Ҳар бир мураббий — шахс. Ҳар бир инсоннинг футбол ҳақида ўз фикри бор.
Хави клубга, атроф-муҳитга, ҳатто журналистларга ҳам жуда боғланганди. Ўйлайманки, баъзан бироз тийилиш, масофани узоқлаштириш фойдали бўлади. Чунки Барселонадаги ОАВ катта.
Турли хабарлар қаердан пайдо бўлишидан ҳайрон бўлардим. Бир қанча вақт ўтгач, ОАВдан масофа сақлаш кераклигини тушундим. Буларнинг ҳаммасини ўргандим», — деди «Барселона» ҳужумчиси.