«Кимдир учун маданиятимизни ўзгартирмаймиз» — Саудиядаги ЖЧда спиртли ичимликлар сотилмаслиги тасдиқланди
2034 йилги жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар сотилмайди.
Бу ҳақда Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси Холид ибн Бандар Ас Сауд эълон қилди.
«Йўқ. Умуман алкогол бўлмайди. Бу — иқлими қуруқ мамлакат.
Биз спиртли ичимлик ичишга рухсат бермаймиз. Лекин сиз уларсиз ҳам дам олишингиз мумкин.
Ҳар бир инсон ўз маданиятига эга ва биз одамларни маданиятимиз доирасида қабул қилишдан мамнунмиз, аммо уни бошқа биров учун ўзгартиришни хоҳламаймиз. Сиз ичмасдан яшай олмайсизми?» — деди элчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар