13.02.2025 09:18
15046
Гвардиола де Брюйнега ўринбосар топди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Лейпциг» яримҳимоячиси Хави Симонсни Кевин де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрмоқда, деб хабар беради El Nacional.

Немис клуби нидерландиялик футболчини 100 млн евродан кўпроққа сотиши мумкин.

Испаниялик мутахассис «Сити» яримҳимоясида авлодлар алмашинувини бошқара оладиган ўйинчи қидирмоқда ва бу ролга Симонс идеал номзод сифатида кўрилмоқда.

«Лейпциг» 21 ёшли футболчини яқинда «ПСЖ»дан сотиб олганига қарамай, молиявий фойда сабабли уни бошқа жамоага трансфер қилишга қарши бўлмайди.

Аввалроқ Де Брюйне фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкинлиги айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар