Ҳавертц жарроҳлик амалиётини ўтказади. «Арсенал» ҳужумчиси учун мавсум якунланди
«Арсенал» клуби Кай Ҳавертцнинг жароҳати жиддий эканини расман тасдиқлади.
«Канонирлар» ҳужумчиси Дубайдаги машғулотлар вақтида оёғининг сон қисмидан жиддий жароҳат олган.
Лондон клуби хабарига кўра, германиялик футболчи яқин кунларда жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Кай мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Операциядан кейин у тикланиш жараёнини бошлайди.
Маълумот учун, Кай жорий мавсумда жами 34 ўйин ўтказиб, 15 гол ва 5 ассистентга эришган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар