12.02.2025 18:51
3035
Осиё Кубоги U-20. Хитой Қатарни мағлуб этди, Австралия Қирғизистонга 5 та гол урди

Хитойда ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олди. 

А гуруҳида мезбонлар Қатар устидан ғалаба қозонишган бўлса, Австралия Қирғизистонни тор-мор этди. 

Эртага, 13 феврал куни С гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-20 жамоаси Яман ёшларига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу турнирда яримфиналгача етиб борган жамоалар Чилида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади. 

Осиё Кубоги U-20. 1-тур. 12 феврал
А гуруҳи
Хитой — Қатар 2:1
Голлар: Жи Вен Куаи (17), Лю Чан (21) — Фарагалла (55). 

Австралия — Қирғизистон 5:1
Голлар: Йованович (4, 61), Бенни (15), Туре (26, 31) — Алмазбеков (73, пеналти)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар