Манба: Ҳавертц учун мавсум якунланди
Кай Ҳавертц бу мавсумда бошқа ўйнамайди.
«Арсенал» ҳужумчиси Дубайдаги машғулотларда сонининг орқа қисмидан жароҳат олди.
The Athleticʼнинг нинг ёзишича, германиялик 25 ёшли футболчи мавсум охиригача сафдан чиқди. Операция керак-керакмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Кай эътиборини 2025/26 йилги мавсум стартигача тикланишга қаратади.
Бу мавсумда Ҳавертц барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Лондон клуби ҳужум чизиғининг асосий вакиллари — Габриэл Жезус, Букайо Сака ва Габриэл Мартинелли ҳам жароҳат олганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар