12.02.2025 12:57
1958
Теглар
Куртуа: «Сити»дан кучли эканлигимизни ҳис қилдик. Уларда голдан ташқари фақат битта зарба бўлди»

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа ЕЧЛ ўтиш босқичидаги «Манчестер Сити»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биламизки «шаҳарликлар» ҳужумни яхши кўришади. 0:0 ўйнашдан кўра тўп ўтказиб ғалаба қозониш маъқул. 

Иккита тўп ўтказиб юбордик, ўша вазиятларда бироз омадимиз келмади. Биз устунлик қилдик. Жамоа ҳисобни тенглаштиришга ва учинчи голни ура олишига ишонди. Биз улардан кучлироқ эканлигимизни ҳис қилдик. 

«Сити» тўпни яхши ушлаб турди, биз прессингдан қўрқмаслигимиз керак. Уларда голдан ташқари битта зарба бўлди, деярли бошқа ҳеч нима йўқ эди. Пеналти, менимча, 100 фоиз эмасди.

Бир ҳафтадан кейин ҳам ғалаба қозониш учун худди шу руҳда давом этиш керак. Мен бир неча йил олдинги «Челси»га қарши жавоб ўйинини эслайман. Сиз ҳамма нарса ҳал қилинди, деб ўйлай олмайсиз», — дейди белгиялик посбон Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар