12.02.2025 09:51
6973
Гвардиола 2:3дан сўнг: «Бунақаси биз билан кўп бор содир бўлди. «Сити» яхши натижани бой берди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ ўтиш босқичи доирасидаги «Реал» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бунақаси кўп марта содир бўлди. Агар бирор нарса кўп бор бўлса, бунга сабаб — ечимни топа олмаганим. 

«Реал» бу мавсум яхшироқ. Сўнгги дақиқаларда қўлимизда яхши натижа бор эди, аммо уни бой бердик.

Биз пеналтига эришдик, аммо ўйин жуда тенг эди. Мадридликлар «Этиҳад»да одатдагидан кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Биз кўпроқ нарсаларни чиқара бошлаганимизда, рақиб ўйинни ўзгартирди.

«Реал» тўп билан яхшироқ ўйнади, биз бироз хавотирда эдик. Бунақаси мавсум давомида кўп марта юз берди.

Ҳаракат қиламиз. Бу бизга ҳиссий томондан оғир, олдинда мураккаб ўйинлар мавжуд. Мадридга борамиз. Бироз комбинацион ўйинларимиз борлигига ишонч ҳосил қилдик. Кейинги босқичга чиқишга уриниб кўрамиз», — дейди испаниялик мутахассис Movistar эфирида.

Жавоб беллашуви 19 феврал куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар