12.02.2025 15:39
3040
Теглар
Фарҳод Нишонов: «Олдимизга чемпион бўлиш мақсадини қўйганмиз»

Эртага, 13 феврал куни Ўзбекистон U-20 Хитойда ўтаётган Осиё кубогида иштирокини бошлайди. Жамоа илк турда Яманга қарши майдонга тушади. Мусобақа ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма беради. 

Турнир олдидан бош мураббий Фарҳод Нишонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ҳақида фикрларингиз қандай, бу сиз ва жамоангиз учун қай даражада аҳамиятга эга?

— Ушбу ёш тоифасида Осиё кубоги каби мусобақанинг аҳамияти жуда ҳам катта саналади. Чунки бу – ёш ўйинчилар учун профессионал футболга ўтиш босқичи бўлиб, улар бу каби мусобақалар орқали ўз «ном»ларини танитишади в ўринларини мустаҳкамлашади. Шу сабабли, Осиё кубоги футболчиларнинг кейинги профессионал фаолиятлари ва ҳаётлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Ўзбекистон U-20 мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?

— Осиё кубогига режа асосида, етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Биласиз, жамоамиз мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу сафар ҳам энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз.

— Яманга қарши илк ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳар доим мусобақани яхши бошлаб олиш муҳим, шу сабабли ўзига яраша қийинчилиги ва босими бўлади. Эртага биринчи учрашувда Яманга қарши майдонга тушамиз. Футболчиларимиз тайёр, йигитлар ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб туришибди.

— Таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қандай?

— Таркибимизга келсак, футболчиларимиз жисмоний ва руҳий ҳолати билан ҳам ҳаммаси жойида. Айтганимдек, мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз. Футболчиларимиз майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ўзаро дўстона алоқада ва бир бирини қўлллаб-қувватлашмоқда. Мен йигитларга ишонаман, Худо хоҳласа, албатта мақсадимизга етамиз.

— Ушбу мусобақа ёш футболчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини оширишда қай даражада муҳим?

— Таркимизда халқаро майдонда тўп тепган, нуфузли мусобақаларда иштирок этган тажрибага эга ўйинчиларимиз бор, шу билан бир қаторда, ўзини кўрсатишга тайёр янги иқтидорли футболчиларимиз ҳам етарли. Ўйлайманки, бу каби катта ўйинлар орқали улар улкан тажриба орттиришади.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, чемпионлик билан мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Бу йўлда барча ишни қилишга тайёрмиз. Халқимизни яхши натижалар билан хурсанд қилиш биз учун энг катта бахт бўлади. Айтганимдек, олдимизга чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз ва бунга етишиш учун ҳамма нарса етарли. Аҳил, ғалабага чанқоқ, пўлат характерга эга жамоани кўряпман. 

Ўйлайманки, мусобақа янги номларни кашф қилади. Футболчиларимиз майдонда борини бериб курашишга тайёр. Жамоамиз билан энг юқори мақсад учун ҳаракат қиламиз, — дея Нишоновнинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати. 

C гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман баҳси 13 феврал Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжен шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар