«Барселона» ва Левандовски шартномани бир йилга узайтиришга келишиб олди
Роберт Левандовски «Барселона» билан амалдаги шартномасини яна бир мавсумга узайтиради.
Ҳозирги шартномада ҳужумчи мавсумнинг ярмидан кўпроқ қисмида иштирок этса, автоматик тарзда келишувни узайтирилишини кўзда тутадиган банд бор. Поляк футболчиси душанба куни «Барселона»нинг «Райо Вальекано»га қарши ўйинида ушбу мақсадига эришиши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, томонлар аллақачон шартномани яна бир йилга узайтириш масаласида келишувга эришган.
Маълумот учун, Левандовски жорий мавсумда «Барселона» сафида 33 ўйинда 31та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар