«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ ўтиш босқичи доирасидаги «Манчестер Сити»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, мен хотиржамман ва мамнунман. Баҳснинг биринчисида яхши натижага эришдик, бизда кичик устунлик бор, энди жавоб ўйинини кутамиз.
Ўйин яхши кечди. Бу том маънода мукаммал ўйин эди: яхши ҳимояландик, ҳамма жиддий ишлади, ҳужумда самарали ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар яратдик. Биз таслим бўлмадик.
Ғалаба жуда яхши. Биз жуда хавфли ҳужумлар уюштирдик, тўртлигимиз жуда самарали ҳаракат қилди. Кўпроқ муваффақиятларга эриша оламиз, вазиятлар ҳаракатчанлик ва маҳорат туфайли пайдо бўлди.
Айниқса, яхши ҳимояланганимизни таъкидлаган бўлардим. Бир неча бор ақл бовар қилмас прессингга дуч келдик ва жазоландик ҳам», — дейди италиялик мутахассис Movistar эфирида.