11.02.2025 14:26
1539
Теглар
Ўзбекистон ампутантлар жамоаси гуруҳдаги барча ўйинларни ютиб, Осиё чемпионати финалига чиқди

Бангладешда ампутантлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичи 4-турида Ироқни йирик ҳисобда енгди. Абдужамил Шукуровнинг голи ва Қудрат Худойқуловнинг дубли финалга олиб чиқди. 

Шу тариқа Ўзбекистон 12 феврал кунги финалда гуруҳда 2-ўринни эгаллаган Индонезияга қарши ўйнайди. 3-ўрин учун мезбонлар Ироқ билан баҳс юритади. 

Маълумот учун, 5 карра жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичида Индонезия (8:1), Бангладеш (3:0) ва Непал (13:0) устидан ҳам ишончли ғалабаларга эришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар