11.02.2025 23:19
1510
Теглар
Ла Лига президенти: «ЕЧЛ янги форматидан фақат УЕФАнинг даромади ошди, Нидерландия ва Белгияда 20 фоизга, Италияда 10 фоиз камайди»

Ла Лига раҳбари Хавиер Тебас Чемпионлар лигаси янги форматидан фақат УЕФАнинг даромадлари ошаётгани, миллий чемпионатлар бундан зарар кўраётганини маълум қилди.

«Ҳозирга келиб Чемпионлар лигаси янги формати билан боғлиқ телевизион ҳуқуқлар сабабли миллий чемпионатлар олаётган маблағлар камая бошлаганини кўриш мумкин. Нидерландия ва Белгияда бу борадаги даромадлар 20% га камайди. Италияда эса бу кўрсаткич 10% га камайган. Германия ўз даромадларини саклаб қолишга муваффақ бўлди, аммо инфляцияни ҳисобга олганда уларда ҳам камайиш сезилади. Англия мисолида ҳам шуни айтиш мумкин.

УЕФАнинг эса Чемпионлар лигаси янги форматидан даромадлари ошди», — деди Ла Лига президенти Хавиер Тебас Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар