11.02.2025 10:57
1702
Теглар
«Фейеноорд» «Милан» билан ўйин олдидан бош мураббийини истеъфога чиқарди

«Фейеноорд» Чемпионлар Лигасидаги ўйиндан икки кун олдин мураббийни ўзгартиришга қарор қилди.

Роттердам клуби Бриан Приске билан хайрлашганини маълум қилди. Ҳамкорликни тўхтатишга сабаб сифатида қониқарсиз натижалар келтирилган. 

8 феврал куни «Фейеноорд» Нидерландия чемпионатида «Спарта» (3:0) устидан ғалаба қозониб, 3 ўйинлик мағлубиятли (жумладан «Аякс» ва ПСВга ютқазган) сериясига чек қўйганди. Амалдаги чемпион Эредивизида 21 та турда 39 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. 

«Фейеноорд» 12 феврал куни Чемпионлар Лигаси плей-оффида «Милан»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар