11.02.2025 18:08
845
Теглар
«Динамо» БААдаги иккинчи йиғинда 4та ўйин ўтказади

«Динамо» жамоаси Суперлига-2025 мавсумига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 12 феврал куни Тошкентда Дубай шаҳрига жўнаб кетиб, 12 кун давомида 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жумладан, Самарқанд клуби 15 феврал куни Россия Премьер-лигаси етакчиларидан бири «Локомотив» Москва, 17 феврал куни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони «Истиқлол» Душанбе, 20 феврал куни Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, ўтган мавсум Конференциялар лигаси иштирокчиси бўлган «Астана» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 22 феврал кунги 4-ўртоқлик ўйинида ҳам яна Москванинг «Локомотив» клуби билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган. «Динамо» 24 феврал куни Ўзбекистонга қайтади.

БААдаги ўртоқлик ўйинлари тақвими:

15 феврал. «Динамо» - «Локомотив» (Россия)
17 феврал. «Динамо» - «Истиқлол» (Тожикистон)
20 феврал. «Динамо» - «Астана» (Қозоғистон)
22 феврал. «Динамо» - «Локомотив» (Россия)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар